“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” футболчиси учун 150 миллион евро тўлашга тайёр

“Барселона” ярим ҳимоячиси Ансу Фати фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Манчестерликлар футболчи учун 150 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.

Аввалроқ, каталонияликлар “МЮ”нинг 100 миллионлик евро таклифини рад этган эди. Шунингдек Фатига “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирганлиги хабар қилинган эди.

17 ёшли футболчи ушбу мавсум Испания чемпионатида 16 та ўйинда 4 та гол ва 1 та голга муаллифлик қилди.

Ўқилган: 2148
Ансумане Фати Барселона Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича