"Навбаҳор": Футзал жамоамиз ҳам машғулотлар ўтказмоқда

Хабарингиз бор, ПФЛ қарорига кўра, пандемия даврида футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулотлар ўтказишга рухсат берилди.

Ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, Хуршид Тожибоев ва Аҳад Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси ҳам 14 июндан машғулотларни бошлаб юборди.

Футзалчиларимиз машғулотларни “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонидаги мини-футбол майдончасида ўтказишмоқда.

Машғулотларда футзалчиларимизга куч-қувват тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 329
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича