
Испания Ла лигасининг 29-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Валенсия" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Карим Бензема икки гол уриб, дубль қайд этди. Яна бир гол бўлса энди майдонга қайтган Асенсионинг ҳисобига ёзилди. Бутун ўйин давомида "Реал" устунликда ҳаракат қилди.
Якунда Зидан шогирдлари 3 очкога эга бўлишди ва "Барселона"ни қувишда давом этишмоқда.
Испания чемпионати, 29-тур
Реал Мадрид – Валенсия 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 61 Бензема, 2:0 – 74 Асенсио, 3:0 – 86 Бензема.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Варан, Менди, Модрич, Каземиро, Кроос, Вальверде (Асенсио, 74), Бензема, Азар (Винисиус Жуниор, 82).
Валенсия – Силлессен, Васс, Гильямон, Мангаля, Гайя, Ферран Торрес (Гедеш, 59), Парехо (Коклен, 69), Кондогбиа, Солер (Черышев, 69), Родриго (Ли Кан Ин, 76), Макси Гомес (Гамейро, 60).
Огоҳлантиришлар: Гайя (24), Гильямон (84).
Четлатиш: Ли Кан Ин (89).
*****