"Челси" клуби Тимо Вернернинг трансферини эълон қилди

Ҳужумчи Тимо Вернер расман "Челси" клуби футболчисига айланди.

Германия терма жамоаси ҳужумчиси лондонликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Жорий мавсумни 24 ёшли ўйинчи "Лейпциг"да якунлайди ва "Челси" сафига тиббий кўрикдан ўтганидан кейин таҳминан июль ойларида келиб қўшилади.

Германиялик футболчининг трансфери учун "Челси" клуби 47,5 млн фунт тўлаган бўлиб, Тимонинг ўзи ҳафтасига 170 минг евро маош олади.

Вернер ушбу мавсум Германия чемпионатининг 32 та ўйинида иштирок этиб, 26 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 587
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича