Эдегор яни бир мавсум "Реал Сосьедад" клубида қолмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор яна бир мавсумини ижара асосида "Сосьедад" жамоасида давом эттирмоқчи.

Сан-Себастьян клуби ўтган йили ёзда 21 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олган эди. Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, норвегиялик футболчи "Реал Сосьедад" раҳбариятига яна бир мавсум қолиш истаги борлигини билдирган.

Клублар орасидаги келишув шартларига кўра, ижарани узайтириш борасидаги келишув 31 май кунига қадар кўриб чиқилиши керак эди, бироқ мавсум тўхтагани ва ўйинлар июнь-июль ойларида давом эттирилиши туфайли вазият ўзгарган.

Эдегор "Сосьедад"да қолиш қарорини ҳаттоки клуб еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритмаган бўлса ҳам қабул қилган ва "Реал" раҳбарияти унинг истагига рад жавоби билан чиқмаслигига умид қилмоқда.

Ўқилган: 2428
Испания чемпионати Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича