
УЕФА президенти Александр Чеферин Европа чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги финал баҳси Истамбул шаҳридан Лиссабонга кўчирилганини эълон қилди.
Асосий Еврокубок ўйинлари Португалия пойтахтида "Саккизлар финали" форматида якунига етказилади. Энди шу туфайли бундан олдин финал ўйинларини қабул қилиниши эълон қилинган шаҳарлар муддати бир йилга узайтирилди.
Шу тариқа, Истамбул шаҳри ЕЧЛ финал ўйинини 2021 йили, Санкт-Петербург шаҳри – 2022 йили, Мюнхен – 2023 йили, Лондон эса 2024 йили ўзида қабул қилади.
Айни дамда "Саккизлар финали"га "ПСЖ", "Атлетико", "РБ Лейпциг" ва "Аталанта" жамоалари йўлланма олишган. Бошқа тўртта иштирокчи номи қуйидаги жуфтликлардан аниқланади "Наполи" – "Барселона" (биринчи ўйин – 1:1), "Челси" – "Бавария" (биринчи ўйин 0:3), "Лион" – "Ювентус" (биринчи ўйин - 1:0) ва "Реал" - "Манчестер Сити" (биринчи ўйин – 1:2).