Бундеслиганинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди

"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц – май ойининг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Ўтган ой давомида 21 ёшли футболчи тўртта ўйинда иштирок этган, уларда жамоаси учта ғалаба қозониб, битта мағлубиятни тан олган. Шу вақт оралиғида Хавертц 5 та гол уришга эришган.

Ёш германиялик футболчи жорий мавсум Германия чемпионатининг 27 та ўйинида 11 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширади.

Ўқилган: 3520
Байер Германия чемпионати Кай Хавертц

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича