Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" ҳали бунга тайёр эмас

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Англия чемпионати доирасида "Арсенал" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага жамоалар даражасини кўрамиз, шундан кейингина яна қайси жабҳада кучли бўлишимизни кўрамиз. Ҳаммада уч ҳафта вақт бўлди. Бундай вазиятда ҳамма молиявий томондан ҳам зарар кўрди. Бунга кўникиш лозим.

Биз ҳафтасига битта ўйин ўтказишга тайёрмиз, лекин 3-4 тага эмас. Ротация қилиб барча футболчилардан фойдаланамиз. Ўйинчилар яхши жисмоний ҳолатга эга бўлиб турибди.

Мен сабрсизлик билан Микель Артета билан учрашувни кутмоқдаман. У мен учратган одамлар орасида энг ёқимлиси саналади. Биз бир-биримизни биламиз, ва биз ҳақимизда кўпроқ нарсага эга. У бизнинг ҳозиргача эришган ютуқларга ҳиссасини қўшган", - дейди Гвардиола.

*****

Ўқилган: 2798
Англия чемпионати Арсенал Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича