“Локомотив” футболчиси Чаҳзод Чайманов Cоcа Cола Суперлигаси доирасида “Металлург”дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
– Шаҳзод, майдонга тушишингиздан олдин бош мураббийдан қандай кўрсатмалар олгандингиз? Ўшанда жамоанинг ҳолати унчалик оддий эмасди.
– Бош мураббий менга жамоага марказда ёрдам беришим кераклигини айтди. Чунингдек, ҳужумкор футболчиларга бошқа вазифалар ҳам юклатилди.
– Бугун жамоанинг ўйини унчалик қовушмаганига қандай изоҳ бера оласиз?
– Албатта, кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Бу ерда айнан кимнидир айблаш қийин. Мағлубиятда бутун бир жамоа айбдор.
– Балки 3 ойлик танаффус ҳам бунга сабабчидир.
– Тўғри, ўртада 3 ой дам олдик, шу сабабли ўйин амалиётисиз бирданига зўр ўйнаб кетиш қийин бўлади. Умид қиламанки, олдиндаги ўйинлар давомида биз яна ўз ҳолатимизга қайтиб, чемпионат йетакчиларига айланиб оламиз.
Шаҳзод Шайманов: 3 ой дам олиб, бирданига зўр ўйнаб кетиш қийин бўлади
Ўқилган: 1909