Мирислом Ҳасанов: Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Бухоро” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг бухороликлар устози Мирислом Ҳасанов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Уч ойдан сўнг футбол майдонга тушдик ва бу катта таъсир кўрсатди. Легионерларимиз пандемия туфайли етиб кела олишмади. Учрашув жуда ҳам оғир ўтди, шу боис йигитларга раҳмат айтаман. Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди”, - деди Ҳасанов.

Ўқилган: 1495
Бухоро Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича