Андрей Шипилов: Бугун омадимиз келди

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Узоқ вақт ўйин амалиёти бўлмади ва бироз ноқулайликлар бўлди. Биз қандай ўйнашимиз, рақиб қандай ўйнашини олдиндан айтиш мушкул эди. Шуни айта оламанки, бугун омадимиз келди. Йигитларга кийим алмаштириш хонасида “Локомотив”ни сафарда илк бор мағлуб этганимизни айтиб ўтдим. Биз ўз ишимизни бажардик.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. “Темирйўлчилар” тўпни кўпроқ назорат қилишди”, - деди Шипилов.

Ўқилган: 1377
Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича