Андрей Фёдоров: Ҳисоб 0:0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди

Cоcа Cола Суперлигаси 4-турида “Металлург”дан учралган мағлубиятдан кейин “Локомотив” бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўйиндан кейин тезда тахлил қилиш қийин.  Сўнгги йиллар давомида “Металлург”га қарши ўйинлар қийинлашиб кетмоқда.  Бугун ҳам шундай бўлишини кутгандик.  Статистикага эътибор берсак,  одатда биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалабага эришмоқда.  “Металлург”дан шундай ўйин кутгандик,  чунки жамоа охирги пайтларда “Локомотив”га қарши катта куч билан ўйнамоқда.  Бизда эса муаммо шундай бўляптики,  вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.  Ҳисоб 0: 0 бўлиб турган пайтда биз гол уриб олишимиз керак эди.  Ўшанда ўйин бошқача нотада кетарди.  Чунингдек,  ўйинни ўзгартириш учун бизда ижобий ҳиссиётлар йетишмади.

Ундан ташқари,  ҳужумда агрессивлик ва курашувчанлик ҳам бизда унчалик ўхшамади.  Ҳозирча ёшларнинг бундай ўйинларда ўзини кўрсатиши учун маҳорати йетишмаяпти.  Йошлар ўйиндан ўйинга энди улар ҳам тажриба тўплаб боришади.  Чунингдек,  жамоа ҳам секин-секин юқори жисмоний ҳолатини тиклаб олади.  “Локомотив” менга қадар ҳам шундай ҳужумкор ўйин кўрсатган ва бундан кейин ҳам бу услуб ўзгармайди.  Бундай ўйнаш жуда-жуда қийин.  Биз ўз принсипларимизда қоламиз.  Чундан сўнг натижа ҳам келади.  Буни кўп кутмаймиз.

Учта гол – “Локомотив” учун жуда кўп.  Бу ғалабада “Металлург” посбонининг ўрни жуда катта.  У бизнинг кўплаб зарбаларимизни қайтарди ва голлардан асраб турди.

Ўқилган: 546
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича