“Ювентус” жамоаси “Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауар билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Туринликлар бу трансферни амалга ошириши учун шартномага ярим ҳимоячи Блез Матюидини қўшишга тайёр. Таъкидланишича, “Лион” Ауар учун шартнома кўрсатилган товон пули — 50 миллион еврони сўрамоқда.
Шунингдек футболчига “ПСЖ” ва “Манчестер Сити” каби клублардан қизиқиш мавжуд.
“Ювентус” клуби “Лион” билан футболчи алмашмоқчи