Зидан: Иккинчи бўлимда эътиборни сусайтирдик

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Эйбар"га қарши кечган испания Ла лигаси ўйинидан сўнг ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу умуман бошқача футбол, биз бунга мослашишимиз керак. Иккинчи бўлим қийин ўтди. Футболчиларим жисмонан чарчаб қолишди ёки нимадир бўлди. Эътиборни сусайтириб юбордик.

Муҳими уч очко олдик. Олдимизда яна 10 та ўйин турибди.

Карвахалнинг жароҳати бор эди, Рамос қийналиб қолди, Азар бўлса энди майдонга тушди. Шунинг учун уларни захирага олдим", - дейди Зидан.

*****

Ўқилган: 1209
Зинедин Зидан Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича