Испания чемпионати, 28-тур. "Реал" М – "Эйбар" 3:1

Испания чемпионатининг 28-туридан ўрин олган “Реал” – “Эйбар” учрашуви ўз якунига етди. Унда мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Мезбонлар сафида Тони Кроос, Серхио Рамос ва Марселолар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлсалар, “Эйбар”нинг ягона жавоб голига Бигас муаллифлик қилди.

Бутун учрашув давомида Зидан шогирдлари устунликда ҳаракат қилишди.

Ушбу ғалабадан кейин “Мадрид” очколарини 59 тага етказди ва иккинчи ўринда бормоқда.

Испания чемпионати, 28-тур
Реал Мадрид – Эйбар 3:1 (3:0, 0:1)
Голлар
: 1:0 – 4 Кроос, 2:0 – 30 Рамос, 3:0 – 37 Марсело, 3:1 – 60 Бигас.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос (Милитао, 61), Марсело, Варан, Карвахаль (Менди, 46), Каземиро, Кроос, Родриго (Бэйл, 61), Модрич (Вальверде, 84), Азар (Винисиус Жуниор, 61), Бензема.
Эйбар – Дмитрович, Оливейра, Рафа Соареш (Бигас, 57), Арбилья (Бургос, 84), Корреа, Экспосито, Альварес, Орельяна (Леон, 57), Де Бласис (Инуи, 78), Кристофоро, Кике Гарсия (Энрик, 57).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (47), Кристофоро (90).

*****

Эътиборингизга Рамос урган голни ҳавола қиламиз.

Ўқилган: 1252
Испания чемпионати Реал Мадрид Эйбар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича