Коронавирус билан касалланган "Норвич" футболчиси яқинда "Тоттенхэм"га қарши ўйнаган эди

"Норвич Сити" клуби ўзининг расмий сайтида футболчиларидан бири коронавирус билан касалланганини тасдиқлади. Бундан олдин, АПЛ да коронавирусга тест олишнинг навбатдаги босқичида иккита янги ҳолат аниқлангани эълон қилинган эди.

ВВС нашрининг маълумот беришича, "Норвич" клубининг касаллик аниқланган номи ошкор этилмаган ўйинчиси ушбу ҳафта "Тоттенхэм" жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этган эди. Премьер-лига қоидаларига кўра, футболчи етти кунга ўзини яккалаш учун юборилади ва такроран тест топширади. Агар натижа манфий бўлса, ўйинчи жамоаси билан машғулотларга қайтади.

Ўқилган: 864
Англия чемпионати Коронавирус Норвич Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича