Мухторов ва Рашидхонов собиқ жамоасига қарши

Хабарингиз бор, бугун Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” “Насаф” меҳмони бўлади.

Қизиқарлиси, бугун наманганликлар таркибида қаршиликларнинг икки нафар собиқ футболчиси майдонга тушади. Булар – 26 ёшли ҳимоячи Хуршидбек Мухторов ва 22 ёшли ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов.  

Хуршидбек Мухторов “Насаф”да 2018-2019 йиллар мавсумида, жами 1,5 йил (қаршиликлар сафига 2018 йилнинг 2-даврасида қўшилган),

Ислом Рашидхонов эса “аждарлар” таркибида 2015-2019 йиллар мавсуми, яъни жами 5 йил давомида ўйнаган.

Бугунги баҳсда “Навбаҳор”нинг ғалаба қозониши, Хуршидбек Мухторов ҳамда Ислом Рашидхоновнинг бўлажак зафарга муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Ўқилган: 1647
Навбаҳор Насаф Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича