“Лилль” Осимхеннинг нархини эълон қилди. Унга “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл”дан қизиқиш бор

“Лилль” ҳужумчиси Виктор Осимхен шу ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Футболчига Англия ва Италиядан қизиқиш мавжуд.

Франция матбуотининг хабарига кўра, Осимхенга “Наполи”, “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” каби клублардан қизиқиш мавжуд. “Лилль” футболчи учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Осимхенга “ПСЖ” ҳам қизиқиш билдирганлиги хабар қилинган эди.

Ўқилган: 1118
Лилль Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича