"Боруссия" Д Хакимининг ижарасини яна бир йилга узайтирмоқчи

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячи Ашраф Хакимини жамоада сақлаб қолмоқчи.

Германия клуби "Реал"нинг 21 ёшли ўйинчиси билан ижарани яна бир йилга узайтирмоқчи, деб маълумот бермоқда Bild нашри.

Келишувга жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг марокашлик футболчини қайтишига эҳтиёж сезмаётгани таъсир этиши мумкин.

Бунда "Боруссия" клуби Хакимини пандемия туфайли юзага келган инқироз туфайли сотиб ололмайди.

Хакими икки мавсумни ижара асосида "Боруссия" сафида ўтказди. Бундеслиганинг жорий мавсуми 30 ўйинида футболчи 5 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 438
Боруссия Д Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича