"Кальяри" скаути: Конте Эриксенни сотиб олмоқчи эмас эди. У "Интер" ўйин услубига тўғри келмайди

"Кальяри" клуби скаути Алекс Великихнинг айтишича, "Интер" бош мураббийи Антонио Конте "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг харидига қизиқиш билдирмаган.

"Конте Эриксонни умуман сотиб олмоқчи эмас эди. Контенинг агентлик фаолияти билан шуғулланадиган укаси бор. "Интер"га кўпинча футболчиларни у орқали таклиф қилишади.

Контенинг укаси ўйинчиларни излаш, скаутинг ва ўртада даллоллик ишлари билан шуғулланади. Эриксеннинг келишувида унинг иштироки бўлмаган. Биламан, Конте учун Эриксенни ўйин схемасига киритиш жуда ҳам қийин.

Эриксен "ўнлик" жойида ўйнашни истайди, у узоқ ва ўрта масофадан яхши зарба йўллай олади. Кристиан Конте талаб қиладиган қора ва югуриш ишларини амалга оширмайди", - дейди Великих.

Ўқилган: 1748
Антонио Конте Интер Кальяри Кристиан Эриксен

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича