АҚШ футбол федерацияси (USSF) миллий мадҳиянинг ижро этилаётган пайтида терма жамоа ўйинчилари тик туриш керак дейилган қоидасини бекор қилди.
"Табийки, бундай сиёсат нотўғри эди ва муҳим бўлган Black Lives Matter (Қоралар ҳаёти муҳим) деган чақириқдан бизни чалғитади. Биз одамларни айниқса ўйинчиларнинг қора танлилар ва бошқа қатлам одамларининг оғир тажрибасини эшитмадик.
Биз ирқчиликни йўқ қилиш истаги бўлган ўйинчилар, айниқса қора танлилар, ходимлар, мухлислар ва барчадан кечирим сўраймиз. Биз ижтимоий адолатга эришиш йўлида бўлган ўйинчиларни қўллашга тайёрмиз. Тарихни ўзгартира олмаймиз, бироқ келажакда амалга оширишимиз мумкин", дейилган UFFS сайтида чоп этилган баёнотда.
Олдинроқ Шимолий Америка футбол лигаси MLS ўзининг расмий сайтида ўйинчилар мадҳия ижро этилаётган пайтда ҳамдардлигини билдиришга тўлақонли ҳаққи борлигини маълум қилган.
АҚШ футбол федерацияси мадҳия айтилаётган пайтда тиз чўкишга рухсат берди
Ўқилган: 20645