“Эвертон” ва “Тоттенхэм” клублари “Челси” ҳимоячиси учун курашишади

“Челси” ҳимоячиси Курт Зума фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. Футболчига “Эвертон” ва “Тоттенхэм” каби жамоалар қизиқмоқда.

Ҳимоячининг ўзи жамоани тарк этишга қарши эмас. Зума кўпроқ майдонда бўлишни хоҳламоқда. Хабар қилинишича, футболчи Жозе Моуриньо билан алоқага чиққан.

Иккинчи давогар бу “Эвертон”дир. Зума бу жамоада 2018/19 йилларда ижара асосида тўп сурган.

Ўқилган: 712
Тоттенхэм Челси Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича