Россия футбол қўмитаси чемпионат ва кубокда 5 та футболчи алмаштиришни тасдиқлади

Россия футбол қўмитаси ижро бўлими Россия чемпионати ва Россия Олимп кубогини қайта тиклаш бўйича дастурини тасдиқлади.

Жамоалар бештадан футболчи алмаштиришлари мумкин бўлади. Улар учта алмаштиришни ўйин вақтида, биттасини эса танаффус пайтида амалга оширишлари керак. Бундан ташқари, кубок ўйинлари давомида овер-таймлар бўлиб қолса, олтинчи алмаштиришни қилишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, Россия футбол қўмитаси Премьер лига томонидан тақдим этилган мавсум тақвимини тасдиқлади. Унга кўра, мавсум 19 июнь куни старт олади.

Ўқилган: 1471
Россия Кубоги Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича