Биласизки, футбол мавсуми натижалари сарҳисоб қилинадиган паллада эътибор биринчи навбатда самарали ўйин кўрсатган, кўплаб голлар урган футболчиларга тушади. Асистентлар эса ҳар доим тўпурарларнинг соясида қолиб кетади. Ваҳоланки, уларсиз голеадор футболчиларнинг ўнлаб голлари урилмаган бўларди. Шу туфайли топ лигаларнинг айни мавсумида энг кўп голга ҳаммуаллифлик қилган ўйинчиларга эътибор қаратамиз.
Нкунку: 13та ассист
"РБ Лейпциг" прогресга эришишда давом этмоқда. Клуб билан бирга унинг ўйинчилари ҳам ривожланмоқда, жумладан – Нкунку. Жорий мавсум "буқалар" ярим ҳимоячиси 26 ўйинда 13та самарали узатмани амалга оширди. Шунингдек, франциялик футболчи 4 бор рақиблари дарвозасини ҳам ишғол қилган. Шубҳасиз, Крис учун энг яхши ўйин февраль ойида ўтказилган "Шальке"га қарши бахс бўлди – футболчи ярим соат ичида 4та голга ҳаммуаллифлик қилганди.
Нкунку ўз устида кўп ишлаяпти. У яхши техникага эга, шу туфайли рақиб мудофаачиларининг эътиборини доимий равишда ўзига жалб этиб туради. Бу эса аксар ҳолларда "Лейпциг" ҳужумчиларига бўш ҳудудларни яратиб беради ва жамоанинг ҳужумларини кескинлаштиради. Нкунку атиги 22 ёшда. Унинг "Лейпциг" билан узоқ муддатли шартномаси ва яқин келажакнинг энг яхши плеймейкерларидан бирига айланиш имконияти бор.

Ди Мария: 14та ассист
ПСЖ вингери ажойиб мавсум ўтказди. Ди Мария Франция чемпионатида 26 ўйин ўтказди ва 7 гол, 14та самарали узатмага муаллифлик қилди. Агар турнир муддатидан олдин якунланмаса, аргентиналик футболчи ўз статистикасини янада яхшилаб олиши мумкин эди. "El Fideo" L'Equipe нашри таснифига кўра Лига 1'нинг энг яхши футболчилари рўйхатига киритилди. 
Ярим ҳимоячи еврокубокларда ҳам яхши қатнашяпти. Чемпионлар Лигасида 7 учрашувда майдонга тушган футболчи 2 гол, 5та голли узатмага муаллифлик қилди. Айтишларича, Анхелга Аргентинадан жиддий таклифлар билдириляпти. 32 ёшли "El Fideo"нинг Париж клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар амал қилади.
 
Кевин Де Брюйне: 16та ассист
Эҳтимол, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказяпти. АПЛнинг 26 ўйинида иштирок этган Де Брюйне ўз ҳисобига 16 ассист, 8та гол ёздириб қўйди. У "гол+пас" тизимида 24 очко тўплади, унинг фаолиятидаги энг яхши натижаси 25 балл (2017/18) ҳисобланади. Олдинда АПЛ ўйинлари борлигини ҳисобга олсак, Брюйнеда шахсий рекордини яхшилаб олиш имконияти сақланиб турибди. Маълумот учун, у асистентлик қилиш бўйича энг яхши натижасини "Вольфсбург" (2014/15) сафида қайд этган – 20.
Кўплаб экспертлар Де Брюйнени мукаммал ўйинчи деб ҳисоблашади. Бельгиялик футболчи ўзини ўйламайди, жамоадошлари учун