10. Жованни Дос Сантос

Кўпчилик билмаса ҳам керак Дос Сантос 2008 йилда “Барселона” таркибида майдонга тушган. Дебют мавсумида 28 ўйинда майдонга тушган Жованни 3 та гол уришга муваффақ бўлган. Райкард унга ишонган эди. Кейинчалик эса “Тоттенхэм”га ўтган футболчи янада пасайишни бошлади. Жароҳатлар, ижаралар Дос Сантосни фаолиятига салбий таъсир кўрсата бошлади. Фақатгина МЛС да ўзини кўрсата олди.  “Гэлэкси” жамоасида мексикалик футболчи етакчига айланди. Клуб миқёсида порлай олмаган Жованни терма жамоада мунтазам асосий таркибда майдонга тушади. Мексика терма жамоасининг ҳақиқий етакчиларидан бири ҳисобланади. Афсуски, у афсонавий футболчига айлана олмади.

9. Денилсон

Арсен Венгер гранд жамоаларнинг скаутларидан ҳам тезроқ ёш истъдод эгаларини топишга уста эди. Денилсон “Сан-Паулу”да 12 та ўйин ўтказганди ва дарҳол Венгернинг эътиборига тушди. Футболчи янги жамоасига мослашиб олди. Силва ва Фламининг кетиши билан асосий таркибда ҳам мунтазам майдонга тушадиган бўлди. 2008-2009 йилги мавсумда 51 та ўйин ўтказди. Яхши натижа,тўғрими? Аммо у жароҳатларга мойил футболчи эди. 2009 йилдан бошлаб уни бирин-кетин жароҳатлар қуршаб ола бошлади. Афсуски, Денилсон жароҳатлардан кейин қайта тиклана олмади. Бразилиялик футболчи ҳозир ўз мамлакатида тўп сурмоқда.

8. Даниэль Карвальо

Карвальо “ЦСКА” жамоасига келганда ҳамманинг ундан умиди катта эди. Қисқа вақт ичида бразилиялик футболчи жамоага мослаша олди. 2005 йилги мавсум Даниэль учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. Европа грандлари футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйлай бошлади. Аммо 2007 йилдаги жиддий жароҳати туфайли юлдузли онларига қайта олмади. Аста-секин ортиқча вазн тўплай бошлади. Фаолиятида жиддий пасайиш кузатилди. 2009 йилда эса ўша пайтлардаги “ЦСКА” мураббийи Зико футболчига имконият берди. Лекин энди кеч эди. Даниэль аввалгидек ўйнай олмасди.

7. Стэфан Эль-Шаарави

“Женоа” сафида 15 ёшида дебют қилган футболчи кейинчалик “россонерилар” сафига бориб қўшилди. 2012-2013 йилги мавсумда Стэфан 20 ёшда эди ва “Милан” сафида 42 ўйинда 19 та гол уришга муваффақ бўлганди. “Милан” бундай ёш футболчига муҳтож эди. Афсуски, келаси мавсумда мухлисларнинг умиди пучга чиқди. Стэфан секин-аста руҳий инқирозга дуч келди. Клуб уни ижарага бериб юборди. Ҳозирги кунда 27 ёшли футболчи Хитой Суперлигасида тўп суряпти.

6. Ибрахим Аффелай

Аффелай “ПСВ” сафида Голландия чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири эди. Ибрахимнинг фаолиятидаги пасайишига фақатгина жароҳатларни сабаб қилиб кўрсата олмаймиз. Ўша вақтларда “Барса” уни сотиб олгач, унга етарлича ўйин амалиёти бера олмади. Чунки асосий таркиб учун рақобат жуда қизиган паллалар эди. Аффелай “Барселона”даги 5 йили мобайнида бор-йўғи 21 ўйинда майдонга тушди. Аммо мухлислар ва раҳбариятнинг футболчидан умидлари катта эди. Ҳаттоки, ижарада тўп сурган жамоалари – “Шальке” ва “Олимпиакос”да ҳам кўпроқ майдонга тушган эди.

 

Батафсил ўқиш учун ссилкани босинг