“Манчестер Юнайтед” клуби “Фиорентина” ҳужумчиси учун курашга қўшилди

“Манчестер Юнайтед” клуби “Фиорентина” ҳужумчиси Федерико Кьезага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар бермоқда.

Таъкидланишича, “қизил иблислар” футболчи учун 70 миллион евро тўлашлари мумкин. Шу нарх “Фиорентина”ни ҳам қониқтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ”дан ташқари Кьезага “Ювентус” ва “Интер” каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 1324
Манчестер Юнайтед Трансферлар Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича