"Apex Insurance" суғурта компанияси билан навбатдаги лойиҳа амалга оширилди

“Apex Insurance” суғурта компанияси билан ҳомийлик шартномаси имзолаган Профессионал футбол лигаси клубларга навбатдаги енгилликни яратиб беради.

Маълумки, футболчиларнинг майдонда жароҳат олмасликларини ҳеч ким кафолатлай олмайди. Шу боис, ЎзПФЛ сўнгги йилларда футболчи, мураббий, ҳакам ва назоратчиларни суғурталаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, жорий йигли мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган Суперлига, U-21, Про-лига, Биринчи лига, аёллар Олий лигаси, футзал Олий лигаси мусобақаларида иштирок этувчи барча спортчи (футболчи)лар ҳамда ушбу мусобақаларни бошқарувчи ҳакам ва назоратчиларини бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш айнан “Apex Insurance” томонидан амалга оширилади.

Бунда “Apex Insurance” ҳар бир футболчига 25 миллион, мураббийга 20 миллион, ҳакам ва назоратчиларга 10 миллион сўмлик суғурта полисларини тақдим этади. Унинг ёрдамида футболчи, мураббий, ҳакам ва назоратчилар эҳтимолий жароҳатлари учун моддий таъминотга эга бўлади.

Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум футболчиларга 10 миллион сўмлик суғурта полислари тақдим этилган эди.

Ўқилган: 1787
Бошқа хабарлар ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича