Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида ўзини яккалаш тартиби бекор қилинганини эълон қилди.
Ушбу санадан кейин шаҳарга кириб-чиқиш учун таъқиқ ва кўчада сайр қилиш жадваллари бекор қилинади. Бу талаблар коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган эди.
16 июндан бошлаб трибуналар 10 % дан кўп бўлмаган шарти билан спорт тадбирларига кириш рухсат берилади.
Россия премьер-лигаси 19 июнь кунидан бошлаб қайта тикланади.
Россияда COVID-19 билан касалланганлар сони 476 658 тани ташкил қилмоқда, сўнгги сутка давомида 8 985 та одам коронавирусга чалингани аниқланган. 5 971 та одам вафот этди.
16 июндан Москвада спорт тадбирларига ташриф буюриш мумкин бўлади
Ўқилган: 1523