"ПСЖ" клуби Милинкович-Савич билан шартнома борасида келишиб олди

"Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич бошқа клубга ўтиш учун яқин турибди.

Le 10 Sport нашрининг маълум қилишича, "ПСЖ" клуби 25 ёшли футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Энди клублар трансфер нархини келишиб олишлари керак бўлади. "Лацио" клуби ўз ўйинчиси учун 80 млн евро олиш истагида, "ПСЖ" эса ўз навбатида ушбу нархни туширмоқчи.

Жорий мавсум Милинкович-Савич А Серияда 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга эришган.

Ўқилган: 1241
Лацио ПСЖ Сергей Милинкович-Савич Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича