ЎзПФЛ комиссарлари учун семинар ташкил этилди

Хабарингиз бор, 13 июнь санасидан бошлаб футбол бўйича Coca Cola Суперлига баҳслари давом эттирилади. Бугун пандемия шароитида чемпионат учрашувларини ўтказиш масаласида ЎзПФЛ мусобақаларида фаолият олиб борувчи комиссарлар учун семинар ташкил этилди.  

Унда учрашувлар давомида жамоаларнинг стадионга келишидан тортиб, ўйиндан олдин, ўйин вақтида ва ўйиндан кейинги жараёнларда барча санитария нормаларига риоя қилишлари, стадион, трибуна ости йўлакчаси, кийим алмаштириш хоналари СЭОА томонидан тавсия этилган дезинфекция ишлари олиб борилишига айнан комиссарлар масъул эканлиги таъкидланди.

Ўйин куни ЎзПФЛ комиссарларига СЭОАдан бириктирилган ходим биргаликда фаолият олиб боришади. Қайд этиш жоиз, клубларга ҳам бу борада зарур тавсиялар берилган бўлиб, учрашувга тайинланган комиссарлар клублар билан ҳам доимий алоқада бўлишлари лозим бўлади.

Ўқилган: 1632
ПФЛ фаолиятига доир Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича