ОАВ ходимлари диққатига

Хабарингиз бор, 13 июнь санасидан коронавирус пандемияси боис тўхтаб қолган Coca Cola Суперлига ўйинлари давом эттирилади. Ушбу учрашувларни ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимларига беллашувни стадиондан  туриб фаолият олиб боришларига рухсат берилди.

Фақатгина, Республика махсус комиссияси талабларига кўра, журналист ва фотомухбирлар сони чекланади. Шу боис, ЎзПФЛ аккредитациясига эга ОАВ вакилларидан ўзлари боришни режалаштирган беллашувлар олдидан мезбон жамоани огоҳлантириши талаб этилади ва шу асосда шакллантирилган рўйхат орқали учрашувларга киритилади.

ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда фаолият олиб боришлари сўралади.

Учрашувдан кейинги матбуот анжумани ўтказилиши билан боғлиқ жараёнларга комиссар ва мезбон жамоа жавобгар саналади.

Ўқилган: 1309
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича