"Манчестер Юнайтед" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек учун қизиқишни қайта тиклади.
"МЮ" 23 ёшли футболчи учун курашда "Реал" билан кураш олиб боради, деб маълумот бермоқда The Sunday Times нашри. Мадрид клуби ван де Бекнинг трансферини 49 млн евро эвазига келишиб олди, бироқ пандемия ишга ноаниқликлар қўшди.
Daily Mail нашри "Реал"нинг 49 млн фунт эвазига ўйинчини сотиб олишга тайёр деб ҳисоблайди, "МЮ" вице-президенти Эд Вудворд эса нархни 36 млн фунтгача туширмоқчи.
Муддатидан олдин якунланган Голландия чемпионатида ван де Бек 23 та ўйинда 8 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
"Манчестер Юнайтед" клуби ван де Бек учун "Реал" билан курашади
Ўқилган: 1966