"Лейпциг" директори Вернернинг кетиши ҳақида: Биз "Челси" клуби билан ҳали алоқа қилмадик

"РБ Лейпциг" клуби директори Оливер Минтцлафф ҳужумчиси Тимо Вернернинг "Челси" сафига 60 млн евро эвазига ўтаётгани ҳақидаги гапларга изоҳ берди.

"Энг асосийси, биз у билан ўтган ёзда шартнома узайтирган эдик. Табийки, биз унинг шартномасига кейинги қадамини босиши учун товон пули бандини қўшдик. Энди вазиятни биз эмас, Тимонинг ўзи бошқаради.

Айни пайтда у ушбу бандни фаоллаштиргани йўқ. Шу билан бирга ҳеч ким, жумладан "Челси" клуби ҳам унинг трансфери бўйича алоқага чиққани йўқ. Шунинг учун сизга биронта янгилик айта олмайман, Вернер "Лейпциг" ўйинчиси.

Бир неча ҳафта олдин у трансфер устида ишлаётганини айтган эди. Ўшандан буён ҳеч нарса ўзгаргани йўқ", - дейди Минтцлафф.

Ўқилган: 612
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича