ТТЙМИ стадионида “Локомотив” U-21 жамоамиз биринчи лига вакили “Локомотив-БФК”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Бу қарийб икки ярим ойлик танаффусдан сўнг ёшларимизнинг дастлабки ўйини бўлди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда Тохир Рафаелов билан Бобур Собиров киритган голлар жамоамизга 2: 0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралийев қўл остидаги ўринбосарларимиз Йошлар лигасининг 4-тур баҳсини 14-июн куни “Металлург”га қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
6 июн. ТТЙМИ стадиони
“Локомотив” (U-21) – “Локомотив-БФК” 2: 0
“Локомотив” U-21: Шохрух Исоқов, Отабек Жўраев, Раҳмонали Рўзиев, Жалолиддин Жумабоев, Илҳом Назаров, Бобур Асқаров, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Азамат Абдуҳалилов, Асадбек Эргашев, Анвар Алижонов, Тохир Рафаелов.
Захирадан тушганлар: Ҳожиакбар Жўраев, Меҳрож Абдусаметов, Улуғбек Суннатов, Жамшид Саидваққосов, Беҳруз Болтаев, Бобур Собиров, Ҳамидилло Абдуҳамидов, Жўрабек Эргашев, Сардор Асадуллаев.
"Локомотив" U-21 ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди
Ўқилган: 669