Хакими "Реал"га қайтади ва шартномасини узайтиради

Ҳимоячи Ашраф Хакими кейинги мавсум фаолиятини "Реал" клубида давом эттиради.

Трансфер ҳуқуқи "Реал" клубига тегишли бўлган 21 ёшли ўйинчи иккинчи мавсум кетма-кет ижара асосида "Боруссия" Д сафида тўп суриб келмоқда.

Журналист Николо Скиранинг маълумот беришича, марокашлик футболчи "Реал"га қайтади ва шартномасини 2025 йилгача узайтиради.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Хакими 29 та ўйинида 5 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 834
Боруссия Д Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича