Коке: "Атлетико" ЕЧЛ ғолиби бўлиши керак. Биз чемпионни чиқариб юбордик

"Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке жорий мавсумнинг Европа чемпионлар лигаси охириги етказилмаса қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Дўстларим билан суҳбатда ушбу йилги чемпионлар лигаси кубогини – "Атлетико" клубиники дейман.

Бизнинг фалсафамизни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Биздан ҳаёт тарзимиз, услубимизни олишолмайди.

Агар мавсум якунига етказилмаса, бу йили биз чемпионлар лигаси ғолиби бўлишимиз керак. Боксдаги каби –  биз амалдаги чемпионни чиқариб юбордик.

Биринчи навбатда биз Ла Лига ҳақида ўйлашимиз керак. Чемпионлар лигаси август ойидан эрта келмайди. Шундай экан диққатни чемпионатга қаратиб, чемпионлар лигасига тайёргарлик кўриш лозим. Агар биз бу ишни қилмасак, омадга эриша олмаймиз", - дейди Коке.

"Атлетико" клуби ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "Ливерпуль"дан икки ўйин натижалари бўйича устун келди (1:0, 3:2) ва чорак финалга йўл олди. Шундан кейин мусобақа коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Ўқилган: 1754
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Коке

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича