Юртимизда ўтадиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнда ўтказилади

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилади.

Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз қуръа ташлаш жараёнида турнир мезбони сифатида 1-саватчадан ўрин олади. Ушбу саватчада шунингдек Саудия Aрабистони, Жанубий Корея ва Қатар вакиллари жой олган.

Мазкур мусобақада ярим финалга чиққан 4 жамоа 2021 йил Индонезияда ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Aгар, индонезияликлар чорак финал босқичидан ўта олса, 5-йўлланма учун чорак финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида плей-офф учрашувлари ўтказилади.

19 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасидаги ушбу мусобақага Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарлари мезбонлик қилади. Чемпионат баҳслари аввалдан белгиланганидек 14-31 октябр кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Aйни пайтда, Ўзбекистон U19 терма жамоаси Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини қисқа танаффусдан сўнг қайта бошлади. 15 июнга қадар ёшлар терма жамоамиз пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўз машғулотлар давом еттиради.

U19 Осиё чемпионати-2020. Қуръа ташлаш маросими – Куала-Лумпур, Малайзия
18-июнь, соат 13.30 (Тошкент в.б.)

1-саватча: Ўзбекистон, Саудия Aрабистони, Жанубий Корея, Қатар
2-саватча: Япония, Тожикистон, Aвстралия, Индонезия
3-саватча: Малайзия, Ироқ, Вьетнам, Комбоджа
4-саватча: Эрон, Яман, Баҳрайн, Лаос.

Ўқилган: 407
U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича