"Челси" клуби Вернерни қанчага сотиб олгани маълум қилинди

"РБ Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини "Челси"да давом эттиради, деб маълумот бермоқда журналист Николо Скира.

Лондонликлар 24 ёшли ўйинчи учун 60 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлайди. Германиялик футболчининг ўзи билан эса 2025 йилгача шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши 10 млн евро ва бонусларни ташкил қилади.

Трансфер учун тўланган пулларнинг 15 %ини "Штутгарт" клуби олади. Вернер 2016 йили "Лейпциг" клуби сафига "Штутгарт" жамоасидан ўтган эди. Айни пайтда томонлар ҳужжатларни расмийлаштиришмоқда.

Вернер Бундеслиганинг 29 турида 25 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1002
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича