Артета Аршавин билан Азмунни "Арсенал"га трансфери устида суҳбатлашди

"Зенит" клуби ҳужумчиси Сардор Азмун фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета жамоанинг собиқ ўйинчиси Андрей Аршавин билан эронлик ўйинчининг трансфери борасида суҳбатлашган.

Аввалроқ Азмунга "Наполи" ва "Милан" клублари томонидан қизиқиш бўлгани маълум қилинган эди. Футболчи ушбу мавсум Россия чемпионатининг 21 та ўйинида 10 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 1889
Арсенал Зенит Микель Артета Сардор Азмун Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича