"Барселона" клуби яқин трансфер мавсумида "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни жамоага қайтариш фикридан воз кечди.
Парижликлар бразилиялик футболчини 175 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, бироқ каталонияликларда бунча пул йўқ.
Бундан ташқари, "ПСЖ" клубини фақатгина хариднинг ўзи қизиқтиради, яъни келишувга ҳеч қандай ўйинчиларсиз, деб маълумот бермоқда Diario Sport нашри.
2017 йили Неймар Париж клубига 222 млн евро эвазига ўтган эди.
Манбанинг маълум қилишича, бу йили ёзда "Барселона" клуби "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг трансферига ўз диққатини қаратади. Футболчининг товон пули миқдори 111 млн еврони ташкил қилмоқда.
"Барселона" клуби Неймарни сотиб олмайдиган бўлди ва бошқа трансферга диққатини қаратади
Ўқилган: 2141