Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди.

4 июнь санасидан ЎзПФЛ тасарруфидаги барча футзал жамоаларига очиқ ҳавода  санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилган ҳолда машғулотларни бошлашга рухсат этилди.

Футзал жамоаларига ёпиқ спорт иншоотларида шуғулланишга ва мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилгунига қадар очиқ ҳаводаги футбол майдонларида вақтинча машғулот ўтказиб туришлари тавсия этилади.

Ўқилган: 322
Коронавирус Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича