"Атлетико", "Интер" ва "Монако" клублари уругвайлик футболчини кузатишмоқда

"Хетафе" клуби ярим ҳимоячиси Мауро Арамбарри "Атлетико"нинг диққатини ўзига тортди.

Мадридликлар узоқ вақт давомида футболчини кузатиб келмоқда. "Атлетико" клуби Арамбаррини 2018 йили жамоани тарк этган собиқ сардор Габи Фернандес ўрнига номзод сифатида кўрмоқда.

"Хетафе" ярим ҳимоячиси билан "Интер" ва "Монако" клублари ҳам диққат билан кузатишмоқда. Арамбарри билан қизиқаётган клублар уни шартномасида қайд этилган 25 млн евро товон пулини тўлаб сотиб олмоқчи.

Ўқилган: 1361
Атлетико М Интер Монако Трансферлар Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича