Мана бу йигитча "Реал"га қолди, "ПСЖ" ундан воз кечди

"Пари Сен-Жермен" клуби Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни сотиб олиш ғоясидан воз кечди.

Бу ҳақида FourFourTwo нашри хабар тарқатди.

Сабаби, таркибида Неймар, Мбаппе ва Икардидек ҳужумчилари бор жамоада унга "нон" йўқ экан.

Энди норвегиялик иқтидор эгасини сотиб олиш бўйича барча имконият "Реал"да сақланиб қолди. "Қироллик клуб" бу борада тегишли ишларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг 2020 йилнинг бошида "Ред Булл Зальцбург"дан "Боруссия"га келиб қўшилганди. Ўшанда немислар 20 млн евро тўлаб беришган.

Ҳозир эса, орадан 3-4 ой ўтиб, унинг нархи 75 млн еврога чиқиб кетди

Ўқилган: 1582
Боруссия Д ПСЖ Реал Мадрид Трансферлар Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича