Аёллар чемпионатида иштирок этувчи клублар бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил этилди

Маълумки, жорий йил 16 мартдан режалаштирилган барча футбол мусобақалари, мусобақаларга тайёргарлик машғулотлари ва тадбирлари коронавирус инфекциясига барҳам берилгунига ёки Республика махсус комиссияси томонидан мусобақаларни ўтказишга рухсат этилгунига қадар вақтинча тўхтатилган эди.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилди. Бунда футбол учрашувлари томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

Бугун ЎзПФЛ мутахассислари ва клублар бош мураббийлари ўртасида онлайн конференция ўтказилди. Унда иштирок этган аёллар чемпионати олий ва биринчи лига жамоалари бош мураббийлари  клубда олиб борилаётган ишлар, футболчи ва мураббийларнинг карантин тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда машғулотларга киришиётганлиги, кези келганда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашишди.

Ўқилган: 259
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича