"Бавария" клубининг икки футболчиси машғулотларга қайтди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара умумий гуруҳ билан машғулотларга қўшилди.

29 ёшли испаниялик футболчи мушакларидаги жароҳат туфайли сўнгги 3 та ўйинни ўтказиб юборган эди.

Ҳимоячи Люка Эрнандес "Фортуна"га қарши ўйинда жароҳат олган бўлиб, якка тартибда машғулот олиб борди. "Бавария" клуби кейинги ўйинни 6 июнь куни "Байер" жамоасига қарши олиб боради.

Ўқилган: 1287
Бавария Германия чемпионати Жароҳатлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича