АПЛ клубларга ўртоқлик учрашувларини ўтказишга рухсат берди. Мураббийлар ҳакамлик қилади

Англия премьер-лигаси мавсумни қайта бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Лига клубларга футболга қайтиш олдидан ўртоқлик учрашувларини ўтказишга рухсат берди. Ўйинларда санитар талабларга қатъий равишда риоя этилиши керак бўлади.

Катта эҳтимолга кўра, ўйинларга ҳакамлар жалб этилмайди – ҳакам сифатида эса мураббийлар фаолият юритади. Бундан ташқари, футболчилар ва мураббийлар ўйинларга тайёргарлик пайтида эҳтиёткорлик чораларини кўриши лозим: кийим алмаштириш хонасидан фойдаланмаслик, шахсий автоуловда бирданига ўйинга тайёр ҳолда келиб кетиши.

Илк ўртоқлик ўйинлари шу ҳафтанинг ўзида бўлиши кутилмоқда.

Ўқилган: 591
Англия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича