Ральф Хазенхюттль “Саутгемптон” билан шартномасини узайтирди

“Саутгемптон” бош мураббийи Ральф Хазенхюттль клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.

Келишув 2024 йилга қадар мўлжалланган. Бу ҳақида АПЛ клуби расмий сайтида маълумот берилди.

Австриялик мутахассис 2018 йилнинг декабрида жамоа бошқарувига келган ва “Саутгемптон”ни АПЛда сақлаб қолганди.

Бу мавсум клуб 14-ўринда бормоқда.

Ўқилган: 329
Дунё мураббийлари Саутгемптон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича