ОФКга аъзо футбол ассоциациялари бош котиблари учун онлайн конференция бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо ассоциациялар бош котиблари иштирокида 2020 йилги онлайн конференция ўтказилади.

Қитъа футбол уюшмасининг барча минтақавий ассоциациялари учун навбатма-навбат ташкил этиладиган онлайн конференциянинг дастлабкисида Марказий ва Жанубий Осиёда жойлашган футбол ассоциациялари бош котиблари қатнашади. Жумладан, мазкур конференцияда ЎФA бош котиби Aваз Максумов ҳам иштирок этади.

Мазкур конференциянинг асосий мақсади – ОФКга аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда қитъа футбол уюшмаси томонидан амалга ошириладиган дастур, лойиҳа ҳамда ташаббуслар бўйича янада тўлиқроқ маълумот беришдан иборат бўлади.

Ҳар йили ташкил этиладиган ушбу конференцияда бу йил шунингдек, ОФКнинг минтақавий ассоциациялари раҳбарлари ҳам қатнашади.

Икки кунлик конференция давомида бош котиблар замонавий футбол бошқарув тизимидаги сўнгги янгиликлар, тизимдаги янги ўзгаришлар хусусида янада кўпроқ маълумотлар олиш имкониятига эга бўлишади.

Ўқилган: 373
ОФК фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича