Месси ёзда "Барселона" клубини тарк этмайди. Энди шартномадаги бу бандни фаоллаштириб бўлмайди

Ҳужумчи Лионель Месси бу ёзда "Барселона" клубини текинга тарк эта олмайди.

32 ёшли футболчининг каталонияликлар билан шартномасида Месси "Барселона" клубини эркин агент мақомида тарк этиш банди бўлган. ESPN нашрининг маълум қилишича, ушбу дам олиш кунлари шартномадаги ушбу банднинг амал қилиш вақти ўз якунига етган.

2017 йили Месси кўк-анор ранглилар билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартномасини узайтирган эди. Келишувда футболчи 2020 йили текинга кетиши мумкинлигини қайд этувчи банди бўлган, бунда футболчи кетиш истагини клуб раҳбариятига июнь ойига қадар маълум қилиши керак эди.

Мессининг шартномасидаги ушбу банд ҳақида янгиликлар 2019 йилнинг сентябрь ойида пайдо бўлди. Ўша пайтдан буён "Манчестер Сити" ва бошқа клублар вазиятни кузатиб келишган эди.

Ўқилган: 790
Барселона Испания чемпионати Лионель Месси Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича