"Ювентус" клуби Педро билан қизиқмоқда. Унинг шартномаси ўз якунига етмоқда

"Челси" клуби ярим ҳимоячиси Педро фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

32 ёшли испаниялик футболчининг шартномаси 30 июньга қадар мўлжалланган ва "Барселона"нинг собиқ футболчисига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.

Туринликлар бош мураббийи Маурицио Сарри жамоага Лондонда бирга ишлаган Педронинг таклиф қилинишига қарши эмас, бироқ футболчининг ёши ушбу келишувнинг амалга оширилиши учун тўсиқ бўлиб турибди.

Футболчи АПЛ нинг жорий мавсумида 9 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 646
Педро Трансферлар Челси Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича